(Тоғам Юсуфбек Дусанбой ўғли хотирасига.)
Оёғимни биттаси,
Немис юртида қолган.
Бармоқларим барчасин,
Ўрис совуғи олган.
Чап қўлимнинг елкасин,
Дайди ўқ юлиб кетган,
Ўнг тамоним буксасин,
Осколка тилиб кетган.
Сизлар уруш кўрманглар!,
Уруш нима билманглар!.
Кўкрагимни терисин,
Битлар ўйиб ташлаган,
Ўнг билакни этини,
Фельдшер кесиб ташлаган
Минага портлаб кетиб,
Бир ой беҳуш ётганман.
Тириклайин дўзохнинг,
Азобларин тортганман.
Қўршовда қолиб кетиб,
Этик кесиб еганмиз.
Оёқ яланг қолганда,
Ўлик отдан тотганмиз.
Сизлар уруш кўрманглар!,
Уруш нима билманглар!.
Бошимга ўқ текганда,
Уч кун қолиб кетганман.
Бир деҳқон топмагунча,
Мен кўмилиб ётганман.
Болдиримни кесганда,
Умидимни узганман.
Тушларимда ҳар куни,
қишлоғимни кўрганман.
Қон йўқотиб бир аҳвол,
Кўз очолмай ётганман.
Ўғлим ҳаёт қадрини,
Мен ўшанда билганман.
Сизлар уруш курманглар!,
Уруш нима билманглар!.
Muallif: Yaxshiboy Tojiboyev (Sokin Nur)
SHERLAR.NET