Дилбарим, сени севган мен ўзим,
Дилбарим, сени деб ёнган ўзим,
Дилбарим, бир сени кўрган кўзим,
Дилбар қизга ошиқ бўлган мен ўзим.
Дилбарим, хар сония соғинганимсан,
Дилбарим, дил ёриб овунганимсан,
Дилбарим, мени дэб куюнганимсан,
Дилбарим, сени суйган мен ўзим.
Дилбарим, сен умр боғим бўстони,
Дилбарим, кўнглим қилган достони,
Дилбарим , ошиқ кўнглим армони,
Дилбаримга ошуфта хам мен ўзим.
Дилбарим, иккимизга тор Хирот,
Дилбарим, бахтли бўлишлик мурод,
Дилбарим, сени севган Бекмурод,
Дилбаримни соғинган хам мен ўзим.
SHERLAR.NET