Мен каби бедорсан сен хам, биламан!
Қувонч тўла кўзларинг нам, биламан!
Такрорлама, дунё бир кам, биламан!
Кўнглим олиб, ўзгага дил берган қиз.
Кетдинг мени қолдириб аламларга,
Адоғи йўқ, бир умрлик стамларга,
Кўнгил бермам энди қоши қаламларга,
Кўнглим олиб, ўзгага дил берган қиз.
Кимга айтай, энди қалбим яролигин,
Тану жоним чўғ ва олов аролигин,
Қорачанинг хатто бахти қаролигин,
Кўнглим олиб, ўзгага дил берган қиз.
Дарвозангга кунда бир бор қарайман,
Хуснинг кўрай, майли ўтда ёнайман,
Ўзгасини суйишинг қаёқдан хам билайман?
Кўнглим олиб, ўзгага дил берган қиз.
Бўлдим ахир сен малакка энди ёт,
Нима дерман хаёт эканда, хаёт,
Ўлгунича сени севар Бекмурод,
Суймаганга кўнгил берган нодон биз,
Кўнглим олиб, ўзгага дил берган қиз.
Bekmurod Tursunov
SHERLAR.NET