Хазон каби хаёлимни учириб,
Ишқ шамоли юзларимни ўпиб ўтди,
Дилоромим бирга ўтган дамларимиз,
Бугун яна хаёлимдан бир – бир ўтди.
Биз танишган, ўша қишлоқ кўчаси,
Бизлардайин неча - неча жуфтлар ўтди,
Ўшандаги кўзлар, кўзга тушган он
Бугун яна хаёлимдан бир – бир ўтди.
Дилдоримсан дилбарим, дилоромимсан,
Кўнгилгинам, висолингни муштоқ кутди,
Ноз ила бэрган саломларинг Дилором,
Бугун яна хаёлимдан бир – бир ўтди.
Челак билан сувга келган пайтинг,
“Боринг сизни севмайман” дэб айтдинг,
Ўша куни қилган ёлғиз айбинг,
Бугун яна хаёлимдан бир – бир ўтди.
Араз деган нарса ёмондур ёрим,
Аразим йўқ, айбингга келади орим,
“Кетинг” деган сўзинг хуморим,
Бугун яна хаёлимдан бир – бир ўтди.
Севарсан Дилором, севасан, мени,
Менга сўзласанг хам хуморим нени,
Билиб қўйгин, мен хам севаман сени,
Хар сўзларинг хаёлимдан бир – бир ўтди.
SHERLAR.NET