Вверх
Суббота, 07-Декабря-2019, 06:00
Приветствую Вас Гость | RSS


Меню сайта
Категории раздела
SEVGI HAQIDA HIKOYALAR / MUXABBAT QISSALARI / ARMONLI VOQEALAR [13]
OTA ONA HAQIDA HIKOYALAR / TASIRLI VOQEALAR / REAL XIKOYALAR [8]
DO'STLIK HAQIDA HIKOYALAR / TASIRLI VA QIZIQARLI VOQEALAR [3]
DETEKTIV HIKOYALAR / IZQUARLAR HAQIDA HIKOYALAR / QISSALAR [7]
BOLALAR UCHUN ERTAKLAR / ERTAKLAR OLAMIGA SAYOHAT [9]
ARALASH HIKOYALAR / XAR XIL HIKOYALAR TO'PLAMI [6]
TA'SIRLI HIKOYALAR / REAL VOQEALAR / AJOYIB HIKOYALAR [12]
HAJVIY HIKOYALAR / HAJVIYALAR / KULGILI HIKOYALAR [7]
IBRATLI HIKOYALAR / HIKMATLI RIVOYATLAR [10]
LATIFALAR TO'PLAMI | HANGOMALAR | PRIKOLLAR KULGILI VOQEALAR [43]
Лучшие Афоризмы
AYOLLAR HAQIDA AFORIZMLAR MANOLI GAPLAR / Афоризмы о женщинах
SEVGI MUHABBAT HAQIDA AFORIZMLAR OLAMI / MANOLI GAPLAR
AYRILIQ ARMON HAQIDA STATUSLAR / AFORIZMLAR/ MANOLI VA AQLLI GAPLAR
PUL BOYLIK HAQIDA AFORIZMLAR / MANOLI GAPLAR / STATUSLAR
DO'STLIK HAQIDA AFORIZMLAR / DO'ST HAQIDA STATUSLAR / MANOLI GAPLAR
UMR ,VAQT, HAYOT HAQIDA DONO AFORIZMLAR / MANOLI SO'ZLAR
HAZIL AFORIZMLAR / KULGULI AFORIZMLAR / PRIKOL GAPLAR / STATUSLAR
TALABALAR HAQIDA AFORIZMLAR / STUDENTLAR HAQIDA STATUSLAR
ARALASH STATUSLAR / YANGI AFORIZMLAR / MANOLI GAPLAR TO'PLAMI
Категории рассказы
SEVGI HAQIDA HIKOYALAR / MUXABBAT QISSALARI / ARMONLI VOQEALAR
OTA ONA HAQIDA HIKOYALAR / TASIRLI VOQEALAR / REAL XIKOYALAR
DO'STLIK HAQIDA HIKOYALAR / TASIRLI VA QIZIQARLI VOQEALAR
DETEKTIV HIKOYALAR / IZQUARLAR HAQIDA HIKOYALAR / QISSALAR
BOLALAR UCHUN ERTAKLAR / ERTAKLAR OLAMIGA SAYOHAT
ARALASH HIKOYALAR / XAR XIL HIKOYALAR TO'PLAMI
TA'SIRLI HIKOYALAR / REAL VOQEALAR / AJOYIB HIKOYALAR
HAJVIY HIKOYALAR / HAJVIYALAR / KULGILI HIKOYALAR
IBRATLI HIKOYALAR / HIKMATLI RIVOYATLAR
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 237
Статистика

Онлайн всего: 41
Гостей: 39
Пользователей: 2
Vigomam, BrantUnfidge
Главная » Статьи » HIKOYALAR TO'PLAMI / TA'SIRLI REAL VOQEALAR » SEVGI HAQIDA HIKOYALAR / MUXABBAT QISSALARI / ARMONLI VOQEALAR

Taqdir (Juda tasirli hikoya)

Садулла шифтга термулганча бугунги кунини тахлил қилиб ётар эди. Шом пайти бўлишига бироз қолганди. Хамшира Садуллага дориларини ичиш вақти бўлганини айткани кирди. Хамшира киргунига қадар Садулла дориларини алла қачон тайрлаб, тартиби билан териб олган эди. Хамшира дориларни терилиб туришини кўрдида орасидан бир таблеткани кўрсатдида:
- Мана буни сизга зарурати йўқ!
- Зиёничи? Деди Садулла.
- Зиёни хам йўқ... бу фақат оғриқларни камайтириб иштахани очади, сизни иштахангиз яхшига ўхшайди.
- Хмм, рахмат!
Хамшира Садуллага дориларни тартиб билан териб олганини кўриб салгина хайратланди ва хонани тарк этди. Хона эшиги очаётиб Садуллага қаради ва янгилик охангида:
- Бугун сизга шерик келади! Дея эшикни ортидан ёпиб хонани тарк этди.
Садулла оғзидаги дорини ютиб олиб аста бош силкиб қўйди. Хақиқатдан Садулла беш кундан буён икки кишилик хонада ёлғиз жуда зерикканди. Бу ерга келган биринчи куни хонада ёлғиз эканлигини билиб жуда – жуда севинганди. Орадан ошиб кетса икки кун ўтиши билан у зерика бошлади. Эрталабдан то кун қорайгунича тўрт девор орасида шифтга термулиб ётавериш хаммани зериктирса керак менимча. Садулла касалхона ховлисига кўнгил ёзгани чиқарди-ю ўзи излаган манзарани топа олмай қайтиб кирарди. Хар куни шу хол такрорланар эди. Хамшира чиқиб кетганига ўн беш дақиқа бўлганида саккизинчи палата эшиги яна очилди. Садулла дори ичиб ўрнига энди ётганди, эшикни очилганини кўриб яна қўзғалди. Кирганларга салом бериб уларни кузата бошлади. Ха унга хамхона келганди. Садулланинг хонадоши ундан турт ёш катта эди. Келган хамхонасининг юзлари Садуллани бироз хаяжонга соларди. Сабабини Садулланинг ўзи хам излаётганди. Хамшира янги беморга:
- Рахимжон! Бу сизни хонадошингиз Садулла. Садулла ўта сирли йигитда дедию,
стол устидаги ишлатилган шпирицларни олиб чиқиб кетди.
Садулла Рахимжонни юзини кўрган пайтидаги хаяжонини тшунмади. Рахимжон операциядан яқинда чиққанди, уни уринтириб қўймаслик учун Садулла ўрнига ётиб олди. У шомда сира ухламас эди. Негадир у бугун жуда толиққанди, хатто қандай ухлаб қолганини ўзи сезмай қолди. У кўзларини аранг очиб қўллари билан бир ишқаб қўйдида шифтга термулиб ўзига келгунча ётди.
- Сизга шўрва қилиб келдим, туринг совутмасдан ичиб олинг!
- Шўрва! Товуқ гўштиданми?
- Ха товуқ гўштидан, сиз яхши кўрган шафтолидан қилинган кампот хам олиб келганман.
- Онам қайдалар? Уйдами?
- Ойижонимиз салонга чиқиб кетдилар, мени буёққа юборди, мен қайтиб бориб салонга чиқаман ойижоним эса сизни кўргани келади.
- Хм, қўлимни чайиб олай сув бер!
- Хозирда, дея Юлдуз палата эшиги олдида турган чилопчинни олиб эрининг қўлларига тутди ва бир қўли билан сув қуйиб берди.
Садуллани совуқ тер боса бошлади. Рахимжон ётган тарафга аста қайрилди. Чилопчинни ерга қўйиб, эрига сочиқ узатаётган Юлдузни кўриб хаяжонлар қуршовида қолди. Қўлидаги туклари тикка – тикка бўлиб, овози чиқмай қолди.
- Уйғондингизми Садулла! Ўзиям кеча шомдан буён қимир этмай ухладингизда...
- Йўғе шундай бўлдими? Деди титроқ овози билан. Хаёлида Юлдуз у томонга қарамай турсаю Садулла Юлдузга кўринмасдан палатадан чиқиб кетса. Бир дақиқача жим ўйланиб қолдида яна ўша зўрға чиқаётган титроқ овозини чиқариб деди:
- Мен....мен юз-қўлимни ювиб кирай.
Садулланинг бу сўзларини эшитиб Рахимжон Юлдузга деди:
- Бор обидастани сувини тўғрилаб бер.
- Хўп! Дея чилопчиннинг ёнидаги обидастага сув тўлдириб сал нарироққа эшикга яқин жойга суриб қўйди Юлдуз.
Эрининг олдида бўлгани учун Садулла томондан кўзларини олиб қочишга харакат қилди. Қулоғига чалинган титроқ тўла овозни эштганида Садулла хис қилган нарсаларни хис қилди. Лекин хаёлига орқа тарафидаги каровотда Садулла ётганлиги сира хам келмаганди. У айни пайтда Садулла хақидаги хаёлларига эрининг қисқа йўтали сабаб бўлди.
- Вой! Дедида олдидаги столдаги чойнакдан пиёлага чой қуйиб эри томон тутди.
- Ичиб олинг ўтиб кетади.
- Хўп! Деди Рахимжон, йўталдан кегинги хириллаган овоз билан.
Бу орада Садулла палата эшигини ортидан аста ёптида оёғидаги тапочкасини судраганча имиллаб касалхона зали бўйлаб ховли томон кетди.
- Кўринишидан яхши болага ўхшайди. Фақат негадир бироз ўйчан.
- Кимни айтяпсиз?
- Садулланида. Хозиргина чиқиб кетди-ку.
- Ха анчагина кам гап кўринади.
- Қайдан билақолдинг дарров?
- Овозини эштингизми? Кам гапирганидан овози хам аранг чиқди-ку!

Касалхона ховлисида тонгги мусаффолик хукм сурарди. Садулла касалхона биносидан чиқиб каттакон чинор остидаги ўриндиққа ўтириди. У қачонки зерикиб қолса шу ўриндиққа келиб ўтириб манашу чинорга дардини айтарди. Бугун хам эрта тонгдан чинорни йўқлаб қўйгиси келиб қолди. Хожатхонадан қайтаётган касалхона қоровули хам Садуллани олдига етганда қўлидаги обидастани қўйдида уни ёнига ўтирди.
- Ха болам! Яхши дам олдингми?
- Ха деди, бош чайқаб, паст овозда...
- Нима гап ўзи, тинчликми? Деди қоровул чол, энди чиқаётган соқолини қашиб.
- Тинчлик ота, тинчлик. Шунчаки бугун эртароқ уйғонибман шунга тонгги хаводан тўйиб – тўйиб нафас олгим келиб ўтиргандимда.
- Ха... деди чол! Овозини бироз чўзиб.
Қоровулларнинг орасида энг кексаси шу чол эди. Хар гал юқоридан текшириш келса чолнинг ўрнига бирон бир ёшроқ қоровул ишлаб турарди. Сабаби бу отахоннинг кўриниши қоровулликка сира тўғри келмасди. Отахон касалхона бош врачининг қариндоши эди. Шу сабаб у ишлаб юрганди. Аслида отахонга жуда қийин эди. Унинг икки фарзанди бор эди. Оила ташвишлари туфайли икки ўғли Россияга ишлагани кетган эди. Икки ака-ука Россияда одамфрушларнинг қўлига тушиб қолиб жуда қийинчиликда уч йил ўтказишди. Мусофирчиликнинг энг қийин кунлари шуларнинг бошига тушди шекилли. Устига олиб иккиси хам рус тилини билмасди. Бу ёғда шўрлик ота уч йил ичида бўлари бўлганди. Отахон фарзандларининг сотиб юборилганини уларнинг Россияга кетганига роппароси бир йил бўлганида эшитди. Қанча харакат қилмасин бечора ота хеч нима қила олмади. Кечалари ухламай болаларининг ахволини ўйлаб куйиниб чиқарди. Россиядан келса икковини хам бараварига уйлантириб қўяман деб ўйлаб юрарди. Ўтган уч йил отахонни қаддини букиб қўйди. Мана шу шифохонада яхшиям шу қариндоши бор экан отахонни икки – уч марта бепул даволаб қўйди. Уч йилдан сўнг икки ўғил уйга қайтди. Қуруқ қўл билан дарвоза олдида турадилар. Отахонга эса уларнинг қайтканлигини ўзи бир давлат эди. Ўғилларининг кичи ортириб келган дарди туфайли бир ой ўтар ўтмас оламдан ўтди. Ота қадди янада букулди. Кичик ўғлининг вафотига ярим йил бўлганида катта ўғлини уйлантирди. Дард келса тенг келар дейди, шўрлик отанинг иккинчи ўғли хам чилласи тугамай автахалокатда вафот этди. Бу ишлардан сўнг отахон касалхонада нақд бир йил даволанди. Бир йилнинг етти ойини рианимация бўлимида ўтказди. Шунча жудолигу дардларни бошидан ўтказган отахонга манашу касалхонадаги қариндоши шу қоровулчилик ишини топиб бериб иссиқ совуғидан хабар олиб тураман деганди. Аслида касалхона бош врачининг отаси унга тутинган ака эди. Қоровул чолнинг бошқа яқини йўқ эди. Чолни бор умиди шу врач жиянидан эди. Жиян хам тутинган бўлсада амакисидан воз кечаолмасди.
Отахон дардларини Садуллага айтиши Садулланинг елкасидаги юкини баттар оғирлаштираётгандай туйиларди. Аммо индай олмасди. Шу вақтда Садулла ва чол ўтирган ўриндиқдан йигирма қадам нарироқда кранниги беркитилган лекин жўмрагидан томчилаб сув оқиб турган грантга Расул тутаётган идишларни чайгани Юлдуз чиқди. Грант краннигини бураркан Садуллага кўзи тушган Юлдуз грантни борича очиб идишни юва кетди. Унинг қалбидан нелар ўтгани фақат яратганга ва ўзига аён эди. Отахон Юлдузнинг Садуллага тикилишини кўриб Садуллага ўйчан қарадида:
- У сени севади, ким у танисанми ўзи? Деди.
- Ийе ота нималар дияпсиз у бировни хотинику, қайдан танийман. Дея Садулла ўрнидан туриб касалхона дарахтзорларини кезишга тушиб кетди.
Юлдуз юрагида минг хил ўй билан палата ичкарисига кирди. Эрига билдирмасликка уринди. Рахимжон билан хайрлашиб тўғри ойисининг олдига салонга йўл олди.
Садулла сира хам тонг сахарда дарахтзор айланмаганди. Тор бўлсада бу касалхона дарахтзоридаги манзара унинг кўнглини анча ёритди. Дарахт шохларида шодон сайраётган қушларнинг овози унга ўзгача рух бағишларди. У Юлдузни кўрган онидаги хаяжонларини унутгандай бўлди-ю юзини грантдан оқаётган муздек сувда юва бошлади. Палата эшигини очаркан унинг юрагини яна қандайдир юк боса бошлади. Телефонга тикилиб ўтирган Рахимжоннинг ёнидан ўтиб, ўзининг жавонидан сочиқни олиб юзини артди. Шу пайт Рахимжон сўз бошлади:
- Онанггиз қўнғироқ қилди менимча, телфонинггиз росса жринглади!
- Қачон? Хозирми? Деди айбдор оханггида.
- Ха кирмасангиздан сал олдин тинди!
Рахимжонга индамай телфонига қаради. Нақд тўққиз маротаба қўнғироқ бўлган экан. Дарров онасига қўнғироқ қилди.
- Аъло, ассалому алайкум!
- Аъло, Садулла нега телефонингни кўтармайсан болам? Тузукмисан ўзи? Ва алайкум ассалом!
- Ха яхшиман! Ташқарига чиққан эдим, телефоним хонада қолиб кетибди шунга қўнғироғингизга жавоб беролмадим.
- Ха – а, аканг кетаётганди олдингга нима олиб борсин? Бирон нарса керакми?
- Ха керак дедида бироз ўйланиб, хонамдаги стол устида иккита китоб ва иккита дафтар турганди иложи бўлса шуларни олиб келсин. Деди илтимос охангида.
Бу сўзлашуни эштиб турган Рахимжон хайратланди. Қалбида энди ғўнғиллаб кун – у тун китоб ўқиб жонга тегади шекилли деган сўзлар ўтди. Рахимжон мактаб вақтларида китоб ўқишни жуда яхши кўрарди. Ўша вақтлари унинг кўзи хаста бўлиб қолганди. Шу сабаб унга шифокорлар китоб ўқишни, телевизор кўришни, қуёшга тик қарамаслик ва шунга ўхшаган кўзни толиқтирадиган нарзаларни тақиқлаб қўйганди. Қарабсизки Рахимжон китобдан узоқлашиб кетди. Кўзи тузалганидан кегин китоб ўқиш учун иштиёқи сўниб бўлганди. Унинг фикрича кўзининг хаста бўлишига китоб ўқиганлари сабаб бўлганмиш. Ўшандан буён китобни хушламайдиган бўлиб қолган. Хозир хам Садулланинг китоб деган сўзларини эштиб назлида Садулла хам бир кун китоб ўқиб эртасига кўзи кўрмай қоладигандай эди. Садулла онаси билан гаплашиб бўлиб бўйнидаги сочиқни қўлига олдида юзини артгани ёдидан кўтарилиб яна артиб, соқчиқни кароватининг бош тарафига тахтлаб қўйди. Рахимжонни олдига борди. Унга салом бериб олдидаги стулчага ўтирди. Рахимжонга тик туриб юриш ва қалтис харакатлар, оғир юк кўтариш тақиқланганлиги боис Юлдуз ёзилган дастурхонни йиғиштириб идишларни ювиб кетганди. Рахимжонни қаршисида нимадан сўз бошлашни билмай турарди. Рахимжонни танир эди у. Ёшини, қаерда яшашини, нима иш қилишини-ю оилада неча киши эканлигини хамма хаммасинин билар эди Садулла. Садулла Рахимжон хақида Юлдуздан эшитганди. Аммо бугун Садулланинг қаршисида турган Рахимжон эса Садулла хақида хеч нарса билмасди. Рахимжон кеча тушликдан кегин келганидан буён у билан сухбатлашишни кутиб юрди. Иккалови хали танишиб хам улгурмаганди. Фақат исмларини билишарди. Рахимжон каравотининг бош тарафида турган шкафдан бир лаганни олдида сўз бошлади:
- Манабуни олинг Садулла, ичиб олинг! Келинойиз олиб келганди.
Бу сўздан хотиралар гулхани янада авж олган Садулла, кўнглидагиларни яширишга уринди ва сўз бошлади.
- Йўқ ака, рахмат! Дея Рахимжонни қўлида турган лаганни қўли толмаслиги учун олиб столга қўйди. Лекин Садуллла бу шўрвани ичишни жуда хохлар эди.
Рахимжон Садуллага энтикибгина қаради. Бу қарашлардан Садулланинг юраги қинидан чиқиб кетгудай бўлди. Садулланинг хаёлида Юлдуз билан ўрталаридаги муносабатлардан хабар топган бўлсая, сезиб қолдимикин деган ўйлар айлана бошлади. Хеч нарсани билдирмасликка уриндида скунатни кеса бошлади.
- Ака, тўғрисини айтсам андиша қилиб турган эдим, аслида қорним жуда очиб кетганди!
- Олинг ука, тортинманг, сиз ичиб туринг! Дея яна шкафга қўл чўздида шафтолили кампотни олиб Садуллага тутди.
- Манабундан хам ичинг, томорқамиздаги шафтолидан қилинган.
- Рахмат ака. Буни хам келинойим тайёрлаганларми? деди айёрона
- Ха Юлдуз тушмагур жудаям эпчилда, хаммаёққа улгуради.
Рахимжонни қувонибгина гапирган бу сўзларини эштиб Садулла унинг фикрини тасдиқлаб:
- Келинойим мохир пазанда хам эканку! Деди лагандаги шўрвадан бир қошиқ ичиб.
Иккала бемор тил топишиб олишиб, гапларини кети узулмай соат ўн ярим бўлгунича ўтиришди. Шу онда палата эшиги очилди ва Садулланинг акаси кирди. Садулла ўрнидан туриб салом берди ва акаси томон юрди. Акаси қўлидаги сумка ва термосни бир четга қўйдида укаси ва Рахимжон билан саломлашди. Рахимжон билан Садулланинг акасининг ёшлари тенглиги учунми улар дарров эски танишлардек сўзлаша бошлашди. Уларни бир четдан кузатиб турган Садулла ўрнидан турдида акаси олиб келган сумкани оча бошлади. Сумканинг энг тепасида янги ғарқ пишган шафтолилар турарди. Садулла шафтолилардан бирини олдида жимгина унга термулганча энтикиб қўйди. Хаёлидан алла нималарнидир ўтказди, этларидаги тукларни тикка – тикка бўлиб танаси музлик босаётганида ўзига келиб қўлидаги шафтолини сумкадагиларига қўшиб олиб токчада турган ликопга қўйди. Яна сумка ичига қаради. Садулла қувонибгида сумка ичидан бироз иссиғи кетган янги ёпилган иккита нонни олди. Шафтоли ва нонни олиб бориб акаси ва Рахимжонни олдига қўйди. Сумкада ичидаги кийимларни оларкан хаёлида онасига айтиб юборган дафтар ва китоблари келмадимикин деб ўйлади. Кийимларни олиб бўлганидан кегин сумканинг энг тагида ўзи кутган китобларини кўрдида ичидаги қувонч унинг юзида қисқа табассумга айланди. Уларни каравотининг ёнидаги томбучкага қўйиб, сумкага чайилиши керак бўлган кийимларини солди, эскирган ва қотиб қолган нонларни солиб сумкани тўлдириб қўйди. Бахор фасли бўлгани учун тонг хавоси мусаффо лекин совуқ эди. Судулла сахарлаб касалхона ховлисида сайр қилгани учун қалинроқ кийинганди. Хозир манашу кийимларини ечиб бундан икки йил илгари ишхонасида кийиб юрган кўйлагини кийиб олди. Акаси ва Рахимжонни ёнларига ўтирди. Рахимжон олдида турган бутулкадаги кампотдан қуйиб Садуллага узатди. Манашу кампотни ичишни жуда хохлаётганди, бироқ эрталабдан бери насиб этмаганди. Садулла кампотни олдига қўйиб, онаси юборган нонни синдирилган бўлагини олиб тишлади. Ўз уйнинг хиди келиб турган бу нон унинг ёдида бутун умр қоладиган бўлди. Унинг учун касолхонадаги бу кунлари хаётидаги ўчмас биир сахифага айланганди. Садулла қўлидаги нон тўрғамини икии тишлади ва кампотни ичиш учун пиёлага қўлини чўзган пайти палата эшиги очилди. Рахимжонни онаси кирди. Садулланинг акаси укаси томон силжиди ва Сожида опага жой бўшатди. Салом –аликдан сўнг Садулланинг акаси каравотда турган сумкани қўлига олдида хайрлашиб палатадан чиқди. Садулла унинг ортидан чиқди. Палата ичкарисида Рахимжон онаси билан қолди. Садулланинг жарохати унинг юришига тўсқинлик қилмасди шу сабаб у кўча айланиб хар – хар замонда ўзини овутиб юрарди. Рахимжонга эса шифокорлар юришга рухсат бергани йўқ. Акасинини касалхона дарвозасидан кузатиб қўйган Садулла палатага қайтди.
Бугунги кун негадир ғалати бошланди Юлдузга. Эрининг олдидан келиб уйи яқинига етганда бир болакай унга қараб тинмай тилини чиқарар, эрмак қилар эди. Махалладаги болаларга диом яхши гапириб эркалатиб юргани учун Юлдузга хеч қайси бола бундай қилмасди. Хайрон бўлди. У болакайни койимай уйга кирди. Уй ичига кирганида ховлидаги ўзгача нақшлар билан ишланган сўри бурчагидаги каттакон телевизордан атай қилгандай “Нега бир сўз хам демадинг? Ахир сени соғингандим. Нахот сен мени соғинмаган бўлсанг” деган сўз чиқди. Телевизордаги сериал давом этарди лекин манашу жумлалар Юлдузнинг миясига ўрнашиб қолди. Кўнглидан ўтаётганини сездирмаслик учун сўри томон дадиллик билан юрди. Сўрида қайнукаси нонушта қилаётканди. У сира сериал кўрмасди. Юлдуз саломлашиб сўнг деди:
- Ў сериал кўряпсизми?
- Ха келинойи! Биронта хам кўрадиган нарса йўқ экан, қайси каналга олмай хаммасида сериал. Деди, хали уйқуси ёзилмаган, дориллаган овозда!
- Акангиз салом айтиб юборди!
- Саломат бўлсин. Тузукмикан?
- Ха яхши, шифокорлар хам акангизни холатини яхши дейишти-ку.
Сўзини тугатиб ошхона томон юрди. Эрининг олдидан олиб келган идишларни ювиб, жойига жойлаб қўйди. Ишларини тугатиб Рахимжон ва ўзининг хонасига кирди. Шошибгина кийимларини алмаштирди. Келинлик пайтидаги сепида бежиримгина сумкачаси бор эди. Ўшани ишга тутарди. Шу сумкачани олиб ичига хамёнини солаётганди, хамён ичидан бир нарса тушиб қолди. Нималигини билмай росса қидирди. Бироқ хона кунга тескари қилиб қурилгани ва хона пардалари қалинлиги сабаб қоронғи эди, аксига олиб оёқ остидаги гилам хам тўқ рангли эди. Топа олмади. Ойижоним кутиб қолмасин дея ишга шошди. Ховлига чиқди. Ховлида иссиқхонадан елкасида кетмон орқалаб келаётган қайнотасига кўзи тушди. Сулаймон тоға жуда дилкаш, хушчақчақ, софдил инсон эди. У Юлдузни жуда хурмат қилар эди. У келини бўлса хам ўзини қизидек кўрарди. Юлдуз хам Сулаймон тоғани ўз отасидек хурмат қиларди.
- Ассаламу алайкум! Дадажон. Дея салом берди Юлдуз.
- Ва алайкум ассалом! Қизим. Касалхонага бориб келдингизми?
- Ха, ха ўша ердан келдим. Ўғлингиз салом айтиб юборди.
- Саломат бўлгур, хийла тузукмикан ўзи?
- Ха яхшилар, лекин шифокорлар хали юргани рухсат беришмади.
- Оллохга шукур! Қизим сиз ойижонингизни олдига боринг сизни кутиб тургандир. У хам ўғлидан хабар олиб келсин.
- Хўп дадажон! Мен борай бўлмасам.
Юлдуз дарвозадан чиқаркан дарвозасидан сал нарироқда бояги болакай нимадандир хафага ўхшаб қовоғини солганча унга қараб турар эди. Шошаёткани сабабми у бунга эътибор бермадида, индамай ишга йўл олди. Лекин болакай хаёлига ўрнашиб қолди. Ишхонасига етиб боргунига қадар у болакайнинг қашларидан ниманидаир тшуниши кераклигини биларди аммо бирон нарсани хам тшунмаётканди. Кўчасининг бошига чиқди. Йўл четида хар бир ўткан машиналарга қўл силтиб тўхтатмоқчи бўлди. Машиналар бўлса хеч тўхтамасди. Ўн дақиқа вақт ўтканидан кегин катта ёшли бир киши Юлдузни қўл силтаётканини кўриб тўхтади. Юлдуз ўша машинага ўтирди. Маданият юзасидан саломлашишди. Машинадан янграётган қўшиқ Юлдузни хаёлларини икки йил ортга олиб кетди.
• Тақдир кўнгли тош экан,
• Эсламанг сиз гулюзим.
• Менинг бағрим қон бўлсин,
• Йиғламанг сиз юлдузим.
Бу қўшиқни икки йил илгари Юлдуз тўйи бўлишидан бир ой илгари Садулланинг телфонида эшитганди. Бу қўшиқни кимга тегишли эканини билмасди лекин у Қиличбек Мадалиев ижросида эштганди. Ўша қўшиқни сўзлари хамон ёдида эди. Қўшиқ сўзларини беихтиёр қайтара бошлади. Шу онда ёдига Садулла келди. Истамаса хам кўзларининг бир четидан ёш томди. Билагига томган ёшни кўриб хайратланди. Шошиб билагидаги ва қароғидаги ёшларини артиб олди. Хайдовчи туман марказий бозорига етганида Юлдуз машинадан тушди. Бозор дарвозасининг ўнг тарафидаги қатор бир хил рангдаги дўконлар олдидаги пиёдалар йўлакчасидан қайнонаси очадиган салон тарафга кетди. Бозордан чамаси бир юз эллик метрлар ўтганда ўнг тарафга қайрилиш келади. Манашу қайрилишга бурилди. Бозор худуди бўлгани учун бу ерда одамлар гавжум эди. Юлдуз яна ўттиз қадамча юриб йўлни пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтди ва тўғридаги салонга кирди. Бу унинг ишхонаси эди. Бу ерда ишлайдиган хамма ишчилар унинг қариндошлари эди. Хамма билан саломлашиб ойисининг ёнига борди. Ойиси қилаётган ишини Юлдузга қолдириб ўғлининг ёнига шошди. Юлдуз хайрон бўлди. “Тавба бугун шошилиб юрадиган кун шекилли” деди ўзига ўзи. Ишини давом эттирди. Ўзини иш билан овутмоқчи бўларкан, қанча уринмасин қалбини қийнаёткан хаёллар сира тарк этмасди. Тушлик вақти бўлиб қолганди. Тушликни доим иш жойида қилар эди. Ўзини овитиш мақсадида бозор дарвозаси ўнг тарафидаги тамадди хонага кирди. Эшикдан кириб тўғридаги столга бориб ўтирди. Официант келди. Юлдуз буюртма беришга шошмади, ўйчан нигох билан “хоним” сўради. Юлдуз буюртмани кутиб ўтирар эди. Шу вақт Юлдузнинг ортидаги столга икки киши келиб ўтирди. Юлдузга буютмани олиб келаётган официант Юлдузга буюртмасини қўйиб улар томонга кетди. Қорни очганига қарамай олдидаги таомни ейишга шошмасди. Ўзича хаёлларини тартибга солишга урунди. Бироқ кўнглида давомий ва жавобсиз сўроқлар тин бермасди.
“Аниқ ўша Садулла эди. Худди ўзи. Нега гапирмади? Ёки Рахимжон акамни кўриб хижолат бўлдимикин. Балким охирги учрашганимиздан буён хабар олмаганим учун мендан хафадир. Йўқ. У бошқасини ёқтириб қолган, ха шунинг учун менга гапиргиси хам келмади”.
Мана шундай фикрлар тинмай унга азоб берарди. Тушликни хам чала қилди. Иш жойига борди. Мижозлар анча камайган, хамкасблари анча чарчаган, юзлариидаги чарчоқни англаш қийин эмасди. У манашу оилага келин бўлиб тушгандан буён яни манашу ишга киргандан буён эрининг холасини қизи Замира билан анча яқин бўлиб қолганди. Юраклари тўлганди бир-бирига дардларини айтиб ёзилишарди. Аммо Юлдуз бу дардини унга айтолмасди. Юлдуз мижозлар учун қўйилган ўриндиқда китоб варақлаб ўтирган Замиранинг ёнига ўтирди.
- Замира! Бугун жуда толиққан кўринасиз?
- Ха нимасини айтасиз, атай қилгандай хамма мижозларим шошилиб келиб шошилиб кетишди. Бошларим айланиб кетди. Шунақа хам одам бўладими?
- Эрталаб мижоз шу қадар кўпмиди? Сонияларга қилинган танаффуз билан яна деди!
- Зами овсинизни қайнисига топган қизилар нима бўлди? Бордиларми?
- Э, қўйинг ўшаларни...
- Вой, нима бўлмадими?
- Шундай ажойиб қизни топиб берсам, совчиликка бориб нима эмуш улар мехмонларни ичкарига эмас ховлидаги суппага ўтқизибди, хурматсизлик қилишибди.
- Айниб кетишибдими, у қизни мен хам жуда яхши кўрар эдим, яхши қиз эдию а?
- Мен хам шуни айтаман, ноз қилишме ўлиш, қиз танлаб-танлаб ўғлини ўттизга киргизишиб юборади булар.
- Эссиз, ийее Зами телфонизни бериб туринг сингилларим билан гаплашиб олай.
- Ха-а мана олинг! Телафонини узатди.
Замиранинг қўлидан телефонни олиб ўрнидан турди. Дўкон ташқарисидаги пиёдалар йўлагига ўрнатилган темир ўриндиққа бориб ўтирди. Садулла ўргатиб қўйган “Одноклассники” ижтимоий тармоғига кирди. Бу ерга Юлдуз охирги маротаба тўйидан 42 кун ўтиб кирган эди. Хозир эса унинг ўғли уч ёшни қаршилаган. Тўрт йилдан буён Садулла одноклассникида Юлдузга юзлаб хабар юборган экан. Хабарларни бир чеккадан ўқий бошлади. Кўзларига келаётган ёшларни тухтатишга уринди. Хабарларнинг учдан икки қисми Садулланинг ўзи ёзган шерлари эди. Охиригача ўқишга қўрқди. Агар Замира чиқиб қолса хабарларни ўқийман деб ёзиши керак бўлганларини ёзаолмай қоларди. Юз кўришиб айтаолмаётган гапларини ёзиб у сахифасидаги Садулла билан тушган суратларини томоша қилди. Юрагида севги алангаси сўниб бўлганди. Бироқ суратларга термуларкан қалбини ўртаётган аллақандай хислар нималигини билолмасди. Мухаббатми? Соғинчми? Ёки хотираларнинг исёни? Минг хил саволлар билан ўзини қийнаб ўтирган юлдузнинг кўзи дўкондан чиқаётган Замирага тушди.қўлидаги телефондан сахифалар тарихини ўчириб, телефонни блоклаб қўлида ушлаганча қўлини пастга туширди. Замира дўкон остонасида туриб атрофга тикилиб бироз хаёллади. Юлдуз унга тикилиб ўтираркан бемахал чиққани учун уни ичида койирди. Замира эса дўкон пиллапоясидан тушиб у тарафга қараб кела бошлади.
Садулла палатасига кириши билан, Рахимжон: келинг! дедида онасини таништирди. Сожидаа опа келган вақтда саломлашганди ва Рахимжонни онаси эканини тахмин қилганди. Дақидалардан ошмаган сухбатдан сўнг Садулла ўрнига бориб ўтирди. Уйидан олиб келтирган суратлар албомини варақлай бошлади. Суратларга тикилиб ўша вақтларни эслаб бундан завқланаётган бир вақтда Сожида опани гаплари қулоғига чалинди...
- Ўғлим! Юлдузхон фарзан кутаяпти! Яқинда иккинчи фарзандинг туғилади!
- Ростанми? Қачон?
- Ха, икки кун олдин Юлдузхон шифокорга учраганди, буни сенга айтаман деб ярим тунгача ухламай кутиб ўтириб келавермаганингга бечора! Ухлаб қолганди. Кеча эса бу ерга келиб олдинг.
Шу сухбатни эштию Садулланинг қулоғига бошқа хеч нима сиғмади. Қўлидаги суратга тикилганча Юлдуз билан ўткан кунларини хотирлай бошлади.
Бундан беш йил илгари у билан бир фирмада ишлаганди. Ўрталаридаги муносабатлар тобора яқинлашиб мухаббатга айланди. Иккаласи учун хам энг бахти лахзалари айнан манашу кунлар эди. Садулланиг қўлида синфдошлари билан тушган сурат турарди. Қўлидаги суратга тикиларди аммо хаёллари эса Юлдуз билан ўткан ўша бахтли онларда эди. Шу қадар хотиралар уммонига ғарқ бўлган эдики Рахимжонни онаси у билан хайрлашганини хам сезмади. Рахимжон онаси билан хайрлашди. Сожида опа хонадан чиқди, бош силкитиб “тавба” дея касалхона йўлагидан кетиб борарди. Сожида опа Садуллани кичик ўғлига ўхшатиб юбарганди.
Шом пайтидан сал ўтганди. Сожида опа Рахимжонга кечки овқатни ха бериб қайтганди. Юлдуз Рахимжон учун овқатга уринаётганди ойиси овқат бериб келганини айтиб уни тўхтатди. Ховлидаги сўрида куни бўйи иссиқхона ичидан чиқмаган Сулаймон тоға ўтирарди. Юзларидан ерга кўксини бериб ишлаганлиги шундоқ сезилиб турарди. Унинг ёнига Сожида опа ва Равшан ўтиришди. Юлдуз лаганга овқатни сузиб ошхонадан чиқаркан, куни бўйи юришдан тўхтамаган оёқлари зирқираб оғрирди. Бу оғриқлар унга энди сезилганди. Таом дастурхонга қўйилди. Сулаймон тоға бошлаб берди:
- Қани олилар!
- Қани!
- Қани!
Бирин кетин хамма овқатга қўл узатди. Равшан сўради:
- Акам зерикаётгандир, ўзи ёлғиз?
- Балким, ёнидаги шериги хам кам гап экан аксига олиб. Деди Сожида опа.
- Шериги борми? Бир палатадами?
- Ха шериги бор, ха айтганча аканг билан бир хонада даволанаётган бола худди сенга ўхшайди.
- Йўғе ойи мен биттаман,менга ўхшедиган одам йўқ! Деди хазилига олиб.
- Вой худди сенни ўзинг, фақат кам гапиради у дея кулиб юборди Сожида опа.
- Тўғрими Юлдузхон? Сиз хам кўрдингизми?
- Ха кўрдим, лекин эьтибор бермапман... деди ийманиб.
- Исмини нима деганди Рахимжон, ээ ёдимдан чиқиб қопти, хааа Садулла деганди менимча.
Юлдузни титроқ боса бошлади. Худди Садуллани кимлигини Рахимжон хам Сожида опа хам билиб қолгандай. Энди нима бўлади. У рахимжон билан телефонда гаплашканида Садулланинг жуда яхши шер ёзишини айтган Рахимжонни сўзларини эслади. Қўрқув янаям кучайди. Шерларни орасида ўзини хам борлигини аниқ биларди. Садулла билан ўтказган охирги кунларида Садулла ўқиб берганди. Юлдуз оиласи тақдирини ўйлаб сиқила бошлади. Одамлар нима дейди, отамчи? Уларни юзига қандай қарайман, дея ўзига ўзи савол бера бошлади. У шошиб қолганди. Чунки Садулла билан қандай дамлар ўтказганини ўзи жуда яхши биларди. Хатто тўйи ўткандан кегин хам анчагача ўша онларни соғиниб яшади. Унинг назарида эри ва қайнонаси хамма нарсани билиб қолгандай сўзлари қалтираб чиқа бошлади. Сожида опа Юлдузни холатини кўриб чарчагандир деб ўйлади ва унга деди:
- Юлдузхон, бугун анча чарчаган кўринасиз, кириб дам олинг эртага Рахимжонга нонушти олиб боришингиз керак!
Сожида опани гапларини аниқ англамаган Юлдуз хўп деди, ўрнидан туриб ошхона тарафга йўл олди. Ошхонадан қўлида туз идишини кўтариб чиқаёткан Юлдузни кўриб хайрон бўлишди. Сожида опа уни хижолат қилмаслик учун Юлдузни қўлидаги тузни олиб, деди:
- Рахмат қизим! Энди кириб дам ола қолинг, бугун анча толиққан кўринасиз.
- Йўқ ойи, чарчамадим... ойисининг бояги гапларини сал англагандай бўлиб қизарди. Ўрнидан туриб, хаммага хайрли тун тилаб хонаси томон кеиди.
- Келин ойимга нимадир бўлган кўринади, тинчликмикин ойи? деди Равшан, оғзидаги овқатни чайнаётиб.
- Бугун жуда чарчади у, шунга бўлса керак. Шўрликни рангида рахмат қолмапти.
- Ўзи хамманг келинимни боши чиқиб олишдинг, уй ишларини хам ишхонада хам икки хисса ишласа яна нима бўлсин! Дўқ аралаш овоз билан Сулаймон тоға.
Юлдуз ёввойи ўйлар орасида қолганди. У хар гал хоналарига кирганда ётоғининг тепасига илинган соатга қараб Садуллани соғинганини хис қиларди. Ёлғиз қолган кунлари эса ўша соатни Садулла деб билиб унга дардларини айтарди. Чунки соатни Садулла совға қилганди. Бироқ бугун ўша соатга қараб на қувонишини ва на йиғлашини билмасди. Тушлик пайтида Замирани телефонидан фойдаланиб Садулланинг интернетдаги ижтимоий тармоғига хат ёзгани хаёлига келдию қўрқувлари баттар кучайди.
Айни дамда Рахимжон билан овқатланаётган Садулла ўзини бошқача хис қила бошлади. Кўнгли анча чўкиб қолганди. Рахимжонга узурини айтиб ўрнидан турди, ойна томон борди. Ойнадан ховли томон қараркан хаёллари Сожида опани ўша гапларида эди. Садулла Юлдузни иккинчи фарзандини кутаётканини эшитгандан кегин ё Юлдузни бахтига қувонишни биласди ва ё аламлар ўтида ёнишини билмасди. Дераза ойнасидан кўринаётган ховлидаги йўлакнинг икки четидаги ўриндиқлар ва оралатиб ўрнатилган чироқлар шуласи Садуллага хотирлари аро сузишига кўмаклашарди гўё. Бир муддат ўйлар ичра тик турган Садулла ётмоқ учун ўрнига борди. Шифтда сал хирароқ нур таратиб турган чироққа тикилиб ётган Садулланинг бирдан хаёлига кундалигини яна бир сахифасини тўлдириш хаёлига келиб қолди. Оёқ тарафида девордаги михга илинган сумкани олди, ичидан Рахимжонга сездирмаслик учун икки китоб орасига қўйиб кундаликни олди. Ўрнига ётди. Китобларни ёстиқ четига қўйди. Кундаликни вароқларкан унга битилган ёзмаларни ўқий бошлади. Кундаликда олти йиллик юракдан жой олган хотира ва хислар ўрин олганди. Юзидан юмалашни бошлаётган томчини сездию қўлидаги кундалик ёпди. Нарида унга назар ташлаб турган Рахимжон хайрон бўлди. Аста Садулланинг яқинига борди. Сўради:
- Тинчликми Садулла? Бирон муаммо борми? Хавотир оханггида.
- Ха тинчлик! Шунчаки ўткан кунларни эслаб.
- Ха майли... дея ўрнига қайтиб борди.
У Садуллага халал бергиси келмади. Сабаби Рахимжонни ўзи хам кези келганда мана шундай бошидан кечирганларини эслаб ўйга толиб қолар эди. Шу сабаб унинг холатини тшунди.
Тонг отди! Барвақт уйғонган Садулла ўрнидан аста қўзғалди. Телефонини қўлига олиб соатни кўрди. Соат роппароси беш бўлганди. Рахимжонга қаради, у донг қотиб ухларди. Елкасига сочиқни ташлаб, қўлага чойнакни олиб ташқарига чиқди. Залдаги чиқиш эшиги ёнида навбатчилик қилиб турган икки хамшира хам кўзлари сузулиб қолган, туни билан аранг чидаб ўтириганди. Садулла уларни кўриб жилмайиб қўйди. Касалхона ховлисидаги йўлакнинг охирида чулдираб оқаётган грант ёнига борди. Қўлидаги иссиқ сувни илитиш учун унга тутди. Юз қўлини ювди. Сал нарироқдаги ўриндиққа бориб ўтирди. Қўлидаги сочиқни елкасига ташлаб атрофга назар сола бошлади. Касалхонага кириш эшигига қурилган қоравулхонадаги қоравулнинг телевизор кўриб ўтиргани эьтиборини тортди. Отахон билан бир – икки сухбатлашганди, балким шу учундирўрнидан туриб қоравулхона томон қадам ташлади. Чой ранги чекасига чизиқ бўлиб ўтириб қолган пиёлани чайқаб ичидаги сувни қоравулхона дарчасидан сепаётган отахон Садуллани кўрди.
- Кел болам!
- Ассалому алайку!
- Во алайкум, бугун эрта уйғонибсанми?
- Ха, ўзингиз хам эрта турибсизми?
- Э – э – э менинг ўтказаётган хар бир куним шундай ўтади болам, ухлагим келмайди. Мен ухласам худди қайтиб туролмайдигандай хис қиламан ўзимни. Ора – орада сал – сал мизғиб оламан. Менга шу хам етади асли.
- Балким, мен хам негадир ухлолмадим. Ярим тунга қадар ўзимни ухлашга мажбурладим лекин уйқум келмади. Кегин қандай қилиб кўзим юмилди билмадим, кўзимни очсам соат беш бўлганди.
- Ўғлим, хамма нарса ўткинчи. Биз аслида бирон нарса ёки муаммоларни ўйлаб сиқиламиз бироқ иродали бўлиб сабр қилсак вақт ўзи хамма нарсани изига солиб қўяди. Бандалари не қилмасин барибир яратганни айткани бўлиди, тўғрими?
- Ха, тўғри.
Отахон Садуллага қарадию кўзи унинг ортидаги машиналар серқатнов кўчанинг нариги томонидан бу тарафга келаётган Юлдузни кўрди. Уни бир кўришда таниди. Кеча гранд ёнига эрининг идишларини чайгани чиққанида грантдан сал нарироқдаги ўриндиқда Садулла билан дардлашиб ўтирганди ва унинг Садуллага ташлаган нигохи отахонни ёдида қолганди. Бир оздан сўнг рўй бериши мумкин бўлган вазиятни сезди шекилли отахон:
- Болам! Сен шу ерда ўтириб тур, мен ховли тарафга бориб келай. Деди кулимсираб.
Хеч нарсадан хабари йўқ Садулла деди:
- Хўп майли...
Отахон эшикни қия қилиб очиб қўйиб ўзи имиллабгина ховли томонга йўл олди. Аслида отахонни ховли томонда нима иш қилишини билмасди. У фақат иккаласи кўришиб олишларини истар эди. Телефонида мусиқа эштиб ўтирган Садулла қўшиқ билан барабар ўзи хам қўшиқ хиргоя қиларди. Орқа тарафидан қадам овозларини эштиб аста қайрилди. Термоз кўтарган Юлдузни кўрди. Термосга овқатни шошилиб қуйгани термоснинг чекасидан чизиқ бўлиб оққан овқат сувидан билиниб турарди. У хам Садуллани кўрди ва дарвоза остонасида қотиб қолди. Юриб кетай деса юраги йўл қўймасди, тўхтаб у билан сухбатлашиб ўзини қийнаётган саволларга жавоб олай деса Рахимжон кўриб қолишидан қўрқарди. Садулла ўрнидан турди, отахон қия қилиб қўйган эшикни аста очди. Хижолатдан юзи қизара бошлаган Юлдуз Садуллага салом бераркан кўзи унинг кийимларига тушди. Кеча тонгдаги эрининг палатасидаги кароватда ётган Садулла эканига амин бўлди. Садуулла эса унга шу қадар тикилардики кўзларига хечнима кўринмасди. Фақат у эди. Хар галгидек Юлдуз биринчи бўлиб сўз бошлади:
- Тузукмисиз?
- Ха,
- Анча ўзгарибсиз.
- Балким, сиз сира ўзгармагансиз! Тўрт йил илгарги Юлдузсиз хали хам.
- Қўйсангизчи, вақт ўткан сари кўп нарса ўзгараркан.
- Ха, лекин сизда билмадимку мени кўксимдаги мухаббат хали хам ўша ўша.
- Мухаббат... ха майли, Рахимжон акамни ёнига кирай.
- Шошманг, Рахимжон ака хали уйғонгани йўқ.
- Кириб уйғотаман.
- Сизни қалбингиздан ўтканларидан мен бехабарман, бироқ мен тўрт йилдан буён сиз билан боғлиқ дардларимни кимга айтиб, дил ёришимни билмай келдим.
- Мен кимга айтибман? Турмушга чиққанимдан кегин бошқа бир дунёга тушиб қолгандай бшлиб қолдим. Кўзимга хаммаси бегонадай кўринарди... дедию қароғи ёшга тўлаётганини сезган Юлдуз сўзлашдан тўхтаб қолди. Садулла бу Юлдузнинг холатини кўриб юраги езила бошлади. Юлдуз яна сўз бошлади:
- Гули билан гаплашканимизда хар гал сизни сўрайман ундан. Мен сизга унутмасликка сўз берганман.
- Юлдуз мен асли кўзингизга кўринмоқчи эмасдим, сабаби тинч хаётингизни чигаллаштирмоқчимасдим. Шунинг учун хам кеча тонгда келганингизда хонадан чиқиб кетгандим. Бугун эса отахон айткани учун бу ерда ўтиргандим.
- Буларни нима ахамияти бор? Кеча куни бўйи ўшами? Ўшамасми деган ўй билан юрдим. Тўғриси бундай учрашишимизни кутмагандим.
- Шафтолидан бўлган кампотни мен хам яхши кўраман! Деди Садулла Юлдузни кайфиятини кўтармоқчи бўлиб. Юлдуз сал жилмайдида:
- Ёдимда! Шафтолили шарбатни кўп ичар эдингиз!
- Рахимжон ака яхши инсон экан! Сизни яхши кўради, унинг ёнида мен сизни танимаслигим керак.
- Нега? Айтавераман, ахир бирга бир фирмада ишлаганмиз ахир.
- Йўқ, буни истамайман. Оилангизга путур етиши мумкин. Хозир бу ерда тўғри қабул қилса хам вақти келиб барибир оилангиздаги келишмовчиликларга мен сабабчи бўлиб қолишим мумкин.
- Майли, айтканча уйландингизми? Тўйга хам таклиф қилмадингиз?
- Йўқ хали, сиз каби Юлдузни топаолмаяпман.
- Тўйга айтиш эсингиздан чиқмасин мени дея касалхона биноси томон кетди.
Юзидаги хийла табассум билан қоравул хона эшигига суяниб Юлдузнинг ортидан қараб қолган Садулла мусаффо тонг хавосидан бир чуқур нафас олдию қоравулхона ичига кириб ўтирди. Касалхона ховли тарафина нима қилиб вақт ўтказишини билмаётган отахон эса қўлида чойнак билан қайтиб кела бошлади. Ховлидаги йўлакнинг ярмига етганида Юлдуз отахонга салом бериб ўтиб кетди. Юлдузнинг кўзидаги қувончдан сездики отахон адашмаган эди. Отахон Садулланинг олдига кирди. Садулланинг кайфиятини кўриб отахон кулиб:
- Ха ўғлим хурсанд кўринасан? Деди. Отахонга сездиргиси келмаган Садулла:
- Ўзим, шунчаки. Отахон энди мен хонамга кирай дея ўрнидан турди.
- Ха майли болам, майли борақол. Отахон Садулланинг ортидан термулганча жилмая бошлади.
Юлдуз палатага кирганда Рахимжон хали хам қотиб ухларди. Безовта қилгиси келмади. Дархол хонани йиғиштира кетди. Стол устига нонушта тайёрлаб қўйди. Садулланинг ўрнини хам қоқиб силкиб қўйди. Юлдуз ёстиқ остидан Садулланинг кундалигини топиб олди. Очди. Кундаликнинг биринчи бетида Садуллани ва Юлдузни имзоси бор эди. Бир неча сония имзоларга тикилган Юлдуз Рахимжонни уйғонишидан қўрқиб кундаликни ёпиб жойига қўйди. Секин ва ўйчан қадамлар билан Рахимжон томон борди. Уни уйғотди. Рахимжон кўзларидан бирини аранг очиб олди. Тепасизаги Юлдузнинг табассумини кўриб юзига табассум югурди.

SHERLAR.NET
Загрузка...
Категория: SEVGI HAQIDA HIKOYALAR / MUXABBAT QISSALARI / ARMONLI VOQEALAR | Добавил: Bekmurod (17-Ноября-2019)
Просмотров: 174 | Теги: umr haqida, mahzun hikoyalar, qiziqarli xikoyalar, sevgi qissasi, o'qing faqat yig'lamang, ertaklar, Sevgi haqida, juda ajoyib hikoyalar, tasirli hikoyalar, yurakni ezuvchi hikoya, oila haqida xikoya, taqdir, yig'latuvchi hikoya, taqdir haqida, sherlar.net, real voqealar | Рейтинг: 5.0/4

Taqdir (Juda tasirli hikoya) haqida ajoyib she'r yoki hikoyalarni www.Sherlar.Net - AFORIZM VA STATUSLARda miriqib o'qishingiz mumkin

Ushbu saxifada Taqdir (Juda tasirli hikoya) haqida juda ajoyib she'rlarni o'qishingiz mumkin bo'ladi ajoyib hikoyalar, tasirli voqealar va she'rlarni bizning saytda o'qing SEVGI HAQIDA HIKOYALAR / MUXABBAT QISSALARI / ARMONLI VOQEALAR bo'limida yana bir qancha ajoyib hikoyalar, qiziqarli va manoli aforizmlar yoki she'rlarni maroq bilan o'qing
Bizning saytda xar kuni bir biridan qiziqarli manoli tasirli hikoyalar, she'rlar, va aforizmlar ni o'qishingiz mumkin bo'ladi
yana bizning saytda Taqdir (Juda tasirli hikoya) dan tashqari yana SEVGI HAQIDA HIKOYALAR / MUXABBAT QISSALARI / ARMONLI VOQEALAR Haqida ham ajoyib maqolalar (www.Sherlar.Net - AFORIZM VA STATUSLAR) saytida birinchi bo'lib e'tiboringizga havola etiladi
Bizdan yiroqlashmang zero biz sizlar uchun doim xizmatdamiz xurmat bilan She'rlar Group

Всего комментариев: 0
avatar
Поиск по сайту
Погода
Суббота 07-Декабря-2019
Яндекс.Погода
Вход на сайт
Логин:
Пароль:

Yangiliklar








Смотреть все новости
Лучшие стихи
ABDULLA ORIPOV SHE'RLARI / HALQ SHOIRI ABDULLA ORIPOV BARCHA SHE'RLARI
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ / AHAD QAYUM YANGI SHE'RLARI TO'PLAMI
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
DO'ST HAQIDA SH'ERLAR / DO'STLIK HAQIDA SHE'R / Стихи о дружбе
ERKIN VOHIDOV BARCHA SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ БАРЧА ШЕРЛАРИ
English poems, love poems in English / Inglizcha she'rlar / Ingliz tilida yangi she'rlar
Hayot haqida ta'sirli she'rlar / Umr haqida dardli she'rlar
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ / O'ZBEK SHOIRI
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
IBRATLI VA HIKMATLI SHE'RLAR / MANOLI VA TASIRLI SHERLAR
MARHABO KARIMOVA SHE'RLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
MUHAMMAD YUSUF SHE'RLARI / ANDIJON SHOIRI MUHAMMAD YUSUF SHERLARI
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
O'ZBEK SHOIRLARI IJODIDAN / O'ZBEKISTON BUYUK SHOIRLARI SHE'RLARI
TABRIK SHE'RLARI / TABRIK SO'ZLARI / ПОЗДРАВИТЕЛЬНЫЕ СТИХИ
TALABALAR UCHUN SHE'RLAR / Стихи для студентов
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
SMS QISQA SHE'RLAR / СМС КОРОТКИЕ СТИХИ
SMS MAKTAB HAQIDA SHE'RLAR / SINFDOSH HAQIDA SHE'RLAR / Школьные Стихи
SMS HAZIL SHERLAR / KULGILI SHERLAR / PRIKOLLAR
SEVGI IZHORLARI HAQIDA SHE'RLAR / SEVGI ZHORLARI / DIL IZHORLARI
SEVGI MUHABBAT HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ЛЮБВИ
VATAN HAQIDA SHE'RLAR / O'ZBEKISTON HAQIDA YANGI SHE'RLAR / Стихи о РОДИНЕ
YANGI YIL UCHUN SHE'RLAR 2017 2018 2019/ СТИХИ ДЛЯ НОВОГО ГОДА
ZULFIYA SHERLARI / O'ZBEK XALQ SHOIRI ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз...
14-FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI UCHUN SHE'RLAR / Стихи для Дня святого Валентина 14 февраля,
14-YANVAR VATAN HIMOYACHILARI UCHUN SHERLAR / YIGITLAR UCHUN SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви / Красивые стихи
MENING IJODIM / YOSH SHOIRLAR SHE'RLARI TO'PLAMI
ARALASH SHE'RLAR / XAR XIL TA'SIRLI SHE'RLAR TO'PLAMI
TURSUNOY SODIQOVA SHE'RLARI TO'PLAMI / O'GIRTLARI
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright SHERLAR.NET © 2019
    Вопросы или предложения Присылайте на sherlar8020@gmail.com.
    uCoz