Севмасанг мени агар,
Кутмасанг мени агар,
Бегим демасанг агар,
Олиб қочаман сени.
Сенга айтай бир куни,
Билиб қўйгин сен шуни,
Йўқ деган кунинг туни,
Олиб қочаман сени.
Бир қоп ундай елкалаб,
Гулим, дея эркалаб,
Тун бўлмаса эрталаб,
Олиб қочаман сени.
Юрак тўла севгим-чун,
Сени деган кўнгил-чун,
Қолаверса ўзим учун,
Олиб қочаман сени.
Барибир дедим мен хам,
Севсанг, севмасанг хам,
Қолдирмай хатто из хам,
Олиб қочаман сени.
Ишонмассан эртакка,
Сени солиб этакка,
Олволиб ё шатакка,
Олиб қочаман сени.
Дерсан балки акам бор,
Акангга хам пора бор,
Мен омадни айлаб ёр
Олиб қочаман сени.
Қулфингни бузмасдан,
Вақтни хам чўзмасдан,
Хатто уйқинг бузмасдан,
Олиб қочаман сени.
Мени севгин дилдорим,
Сеники олгин борим,
Бўлмаса чертиб торим,
Олиб қочаман сени.
Бахтли бўлайлик гулим,
Кесишсин тақдир йўлим,
Йўқса тўлдириб қўлим,
Олиб қочаман сени.
Келажагим сен билан,
Юзи ойга тенг билан,
Келишиб онанг билан,
Олиб қочаман сени.
Тўсолмас йўлим хеч ким,
Сенга бўлгаан тшқим чин,
Шовқин солмайин жим,
Олиб қочаман сени.
Сўзим хазил Дилбарим,
Бироқ ростдир севганим,
Етмаса гар охларим,
Олиб қочаман сени.
Бекмурод Турсунов
SHERLAR.NET